Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини та

admin
Администратор
Сообщений: 13
Зарегистрирован: 17 дек 2018, 07:55

Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини та

Сообщение admin » 20 дек 2018, 04:24

Hujjat turi Qaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilot Farg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifi Farg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana) 27.02.2016 17:09
Muhokama yakunlanishi (sana) 13.03.2016 00:00
Hujjat ko'rinishi NHH loyihasi
Hujjatning joriy holati Muhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проекта Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana 14.02.2016
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami (not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли (Ўзбекистон Республикси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон, 131-модда.) ва 2010 йил 8 январдаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1257-сонли қарорларига (ЎР ҚҲТ, 2010 йил, 1-2-сон, 4-модда.) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги “Бозорлар, савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабрь) (ЎР ҚҲТ, 2014 й, 52-сон, 636-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 18 январдаги ММ/15-02-32-21/20-сон ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 18 январдаги 26/1-1048-сон қўшма кўрсатмаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли қарорининг 4-банди талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил учун бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари ишлаб чиқилганлиги инобатга олинсин.

2. Фарғона вилояти ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари 1 ва 2-иловаларга асосан тасдиқлансин.

3. Бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларга осиб қўйилишини таъминласин.

4. Шаҳар, туман ҳокимлари, Давлат солиқ қўмитасининг “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш шўъбаси” Фарғона вилоят бўлими (Ғ.Абдухолиқов), Молия бошқармаси (А.Ортиков) белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови, кўрсатиладиган хизматлар қийматини тўғри ундирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатиб, бу борада бозорлар ва савдо комплексларига амалий ёрдам бериб борсин.

5. “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти (Н.Собиров) мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилсин. Оммавий ахборот воситаларига бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини кенг оммага етказиш чора-тадбирларини кўриш тавсия этилсин.

6. Белгилансинки ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Мазкур қарор қабул қилинганлиги муносабати билан Фарғона вилояти ҳокимининг 2015 йил 7 апрелдаги “Вилоят ҳудудидаги бозорларда бир марталик ва пуллик хизмат тўловларини янги миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 103-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Қўчқоров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев

Вилоят ҳокимининг

2016 йил "___" февралдаги

"_____" - сонли қарорига

1-илова


"Фарғона вилоят деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари хамда ихтисослаштирилган бозорларида бир марталик патта тўловлари қийматлари"
























ЭСЛАТМА
1. Савдо жойи учун ижара хаққи ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўланади.
2. Бозорда 5 кг гача бўлган тез бузиладиган мева ва сабзавот маҳсулотларидан йиғим олинмайди.
3. Ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотувчиси Улуғ Ватан урушининг қатнашчилари ва ногиронларидан, шахсий нафақа олувчилардан тасдиқловчи хужжати мавжуд бўлганда бир марталик патта йиғими олинмайди.
4. Ўзбекистон қахрамонлари, қахрамон оналар, иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар шахсий автомашиналарини сотганларида тасдиқловчи хужжатини тақдим қилганда бир марталик патта йиғими олинмайди.
5. Республика ҳудудида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва саноат моллари билан бир қаторда импорт товарлари сотилса, жой хақи импорт товарларга белгиланган миқдорларда ундирилади.
6. Юқорида номи чиқмаган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун бир марталик йиғим олишда хар бир қопи ёки идиши учун шу маҳсулот бир кг.нинг бозордаги ўша кунги нархи миқдорида хақ олинади.
7. Бозорлар ҳудудида шахсий тарозидан фойдаланиш таъқиқланади.
8. Транспорт воситалари фақат белгиланган жойда туради.
Вилоят ҳокимининг
2016 йил "___"февралдаги
"_____"-сонли қарорига
2-илова









* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан тасдиқланади.Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади.
Изоҳ:
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.

Вернуться в «Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида»

Кто сейчас на форуме

Количество пользователей, которые сейчас просматривают этот форум: нет зарегистрированных пользователей и 0 гостей