Hujjat turi Qaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilot Farg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifi Farg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana) 15.03.2016 09:27
Muhokama yakunlanishi (sana) 30.03.2016 00:00
Hujjat ko'rinishi NHH loyihasi
Hujjatning joriy holati Muhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проекта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 2 октябрдаги БЮ/15-04-34-26/125-1827-сонли хатини инобатга олган ҳолда, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana 30.03.2016
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami (not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)
Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 2 октябрдаги БЮ/15-04-34-26/125-1827-сонли хатини инобатга олган ҳолда, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорининг 1-банди билан вилоят ҳокимликларига, аҳолига кўрсатиладиган санитария-тозалаш хизмати тарифларининг чекланган миқдорларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилганлиги ижро ва назорат учун қабул қилинсин.
2. Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан таклиф этилган тарифларнинг янги миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига:
- ҳудудда жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ташкилотлар, корхона раҳбарлари, яъни мулк эгалари (юридик ва жисмоний шахслар) билан шартномалар тузилишнини, кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;
- ободонлаштириш бошқармалари ва санитар тозалашга ихтисолаштирилган ташкилотларидаги мавжуд автотранспорт воситаларини автоматлаштирилган назорат тизими (GPS) ускуналари билан жиҳозлаш;
- санитар тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармаларида санитар тозалаш хизмати абонентлари ва кўрсатилаётган хизматлар ҳисоб-китобини автоматлаштириш мақсадида “Биллинг” дастурини жорий қилиш;
- ободонлаштириш бошқармаларида техникаларни янгилаш бўйича очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобрақамига маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишини қатъий назоратга олиш вазифалари юклатилсин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ жойларда санитар тозалов корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб келиш хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда ҳудудда ҳақиқатда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, юридик ва жисмоний шахслар, айниқса паспорт тизими бўйича доимий рўйхатдан ўтган манзилидан қатъий назар ҳақиқатда яшаётган манзилида оила сонидан келиб чиқиб ҳисобланиши ва тўланиш тартиби белгилансин.
5. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудида жойлашган барча мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилот, корхона раҳбарлари, ҳудудларида ҳосил бўлган қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармалари ва ихтисослаштирилган санитар корхоналар билан шартнома тузилишини, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.
6. Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси (Эгамов)га Ободонлаштириш бошқармалари ва ихтисослаштирилган санитар корхоналари томонидан хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва назоратчи (кассир)лар ўртасида 3 томонлама меҳнат шартномасини тузиш орқали ёлланма кассирни белгилаш ва аҳолидан нақд пул тўловларини йиғишни йўлга қўйишни таъминлаш, банк мижозларидан қаттиқ ва маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини назорат қилиб борсин.
7. Барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
8. Мазкур қарор “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Аҳмедов зиммасига юклансин.
Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев
Вилоят ҳокимининг
2016 йил “__”_________даги
___ -сон қарорига
илова
Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларининг янги
миқдорлари.
Т/Р
Туман(шаҳар) номи
Аҳолига бир ой учун
Юридик ташкилотларга 1м³ учун (сўм)
1
Фарғона шаҳар
2000
30000
2
Қўқон шаҳар
1400
23500
3
Қувасой шаҳар
1800
20880
4
Марғилон шаҳар
1500
14654
5
Бағдод тумани
1300
21500
6
Бешариқ тумани
1300
21500
7
Бувайда тумани
1300
21500
8
Данғара тумани
1300
21500
9
Ёзёвон тумани
1300
21500
10
Олтиариқ тумани
1300
21500
11
Қўштепа тумани
1300
21500
12
Риштон тумани
1300
21500
13
Сўх тумани
1300
21500
14
Тошлоқ тумани
1300
21500
15
Учкўприк тумани
1300
21500
16
Фарғона тумани
1300
21500
17
Фурқат тумани
1300
21500
18
Ўзбекистон тумани
1300
21500
19
Қува тумани
1300
21500
Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
Кто сейчас на форуме
Количество пользователей, которые сейчас просматривают этот форум: нет зарегистрированных пользователей и 1 гость