Фарғона вилоятида шаҳар йўловчилар транспорти хизматларининг чекланган тарифини белгилаш тўғрисида

Фарғона вилоятида шаҳар йўловчилар транспорти хизматларининг чекланган тарифини белгилаш тўғрисида
admin
Администратор
Сообщений: 13
Зарегистрирован: 17 дек 2018, 07:55

Фарғона вилоятида шаҳар йўловчилар транспорти хизматларининг чекланган тарифини белгилаш тўғрисида

Сообщение admin » 17 дек 2018, 07:55

Hujjat turi Qaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilot Farg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifi Farg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana) 03.07.2018 16:06
Muhokama yakunlanishi (sana) 18.07.2018 23:59
Hujjat ko'rinishi NHH loyihasi
Hujjatning joriy holati Muhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проекта Фарғона вилоятида шаҳар йўловчилар транспорти хизматларининг чекланган тарифини белгилаш тўғрисида
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana 31.07.2019
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami (not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)
Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонунининг 12,16-моддаларга, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сонли қарорига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 майдаги 05/1-51-сонли топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. “Ўзавтотранс” Агентлигининг 2018 йил 28 майдаги 3/1879-сонли хати ҳамда Молия бош бошқармасининг 2018 йил 21 июндаги УМ/05-05/1382-сонли ҳулосасига асосан қуйидагилар белгилансин:

2018 йил 1 июлдан бошлаб вилоят шаҳарларида шаҳар йўловчи ташиш тарифлари автобусларда 1 йўловчи учун 800 (саккиз юз) сўм.

Yangi tahrir (1) Izohlar (1)
3. Вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Усмонов), Давлат солиқ бошқармаси (Хабибиддинов), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси (Султонов), Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги Фарғона ҳудудий бошқармаси (Деҳқонов), Фарғона шаҳар ҳокимлиги (Эркабоев), Марғилон шаҳар ҳокимлиги (Убайдуллаев), Қўқон шаҳар ҳокимлиги (Усмонов)ларга:

шаҳар йўловчи транспортларининг белгиланган тарифларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;

йўловчилар ташиш самарадорлигни ошириш мақсадида замонавий ахборот-комуникация технологияларини, жумладан автобуслар ҳаракати устидан “Оn-line” режими асосида масофавий назорат (GPS) тизимини жорий этиш;

шаҳар ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган транспорт корхоналарининг ҳаракат хавфсизлиги ва йўловчи ташиш қоидаларига, лицензия талаблари ва шартларига ҳамда тендер контрактларига амал қилишларини таъминлаш;

ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган транспорт воситалари фаолиятига чек қўйиш ва уларга белгиланган тартибда чоралар кўриб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги Фарғона ҳудудий бошқармаси (Деҳқонов), Молия бош бошқармаси (Мирзаев) билан биргаликда бир хафта муддатда вилоят ҳудудидаги шаҳар атрофи автобус ва йўналишли такси йўналишларида чекланган тарифларни белгилаш юзасидан ҳисоб-китоблар билан асосланган таклифларни тасдиқлаш учун шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташиш транспорти ишини бошқариш вилоят комиссиясига тақдим этсин.

5. Вилоят телерадиокомпанияси (Мамарасулов), “Фарғона ҳақиқати” (Тешабоев) ва “Ферганская правда” (Саидганиева)тахририятлариушбу қарор ижросини ташкил этиш ва амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 26 январдаги “Шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифини белгилаш тўғрисида”ги

38-сонли сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қapopни ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Ходжиахмедов зиммасига юклатилсин.

Вернуться в «Фарғона вилоятида шаҳар йўловчилар транспорти хизматларининг чекланган тарифини белгилаш тўғрисида»

Кто сейчас на форуме

Количество пользователей, которые сейчас просматривают этот форум: TylerJap и 1 гость