Вилоят аҳолисига иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

admin
Администратор
Сообщений: 13
Зарегистрирован: 17 дек 2018, 07:55

Вилоят аҳолисига иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

Сообщение admin » 20 дек 2018, 04:23

Hujjat turi Qaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilot Farg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifi Farg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana) 01.03.2016 11:10
Muhokama yakunlanishi (sana) 16.03.2016 00:00
Hujjat ko'rinishi NHH loyihasi
Hujjatning joriy holati Muhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проекта Вилоят аҳолисига иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш меъёрларини тасдиқлаш
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana 17.03.2016
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami (not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги “Уй-жой, коммунал хизматларнинг ўз ҳаражатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 271-сонли ва 2001 йил 18 апрелдаги “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 178-сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 05-5-7-сонли топшириғи ижросини таъминлашда вилоят иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сувни етказиб бериш жараёнида талаб этиладиган иссиқлик энергияси меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги ММ/15-04-34-26/104-1355-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 05-5-7-сонли топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги ММ/15-04-34-26/104-1355-сонли хатига асосан вилоятда иссиқ сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган ва ўрнатилмаган марказлашган иссиқлик тармоғига уланган хонадонлар аҳолисига хўжалик ва санитария-гигиена эҳтиёжлари учун иссиқлиқ энергияси ва иссиқ сув тайёрлаш бўйича талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг меъёрлари иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналари кесимида иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоятда иссиқлик таъминоти корхона раҳбарларига:

Иссиқлик таъминоти корхоналарининг таклифларига мувофиқ ишлаб чиқилган иссиқ сув ва иссиқлик энергияси тайёрлаш бўйича талаб қилинадиган иссиқлик энергиясини вилоят Молия бошқармаси томонидан тасдиқланган меъёрларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоботларни юритиш вазифалари топширилсин.

4. Фарғона (Раҳматов), Қувасой (Зиявитдинов), Қўқон (Абдуллаев) шаҳарлари ҳокимликлари иссиқлик таъминоти корхоналарининг дебитор ва кредитор қарздорликларини камайтириш, молиявий ҳолатини соғломлаштириш, куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш, иссиқлик тизимини ривожлантириш ва модернизация ишларини амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўрсинлар.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2011 йил 17 январдаги 8-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Зокиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев

Вилоят ҳокимининг

2016 йил “____” февралдаги
_____ сонли қарорига

илова


Иссиқ сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган ва ўрнатилмаган марказлашган иссиқлик тармоғига уланган хонадонлар аҳолисига хўжалик ва санитария-гигиена эҳтиёжлари учун иссиқ сув тайёрлаш бўйича талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг белгиланган энг кам
МЕЪЁРЛАРИ





Иссиқлик ташкилоти номи

Ўлчов бирлиги

Ишлаб чиқилган иссиқлик энергияси меъёрлар миқдори




марказий иситиш хизмати 1 м2 учун бир ойга

иссиқ сув таъминоти 1 м3 иссиқлик учун

иссиқ сув таъминоти (ўлчов асбоби мавжуд бўлмаган ҳолда)
1 одам учун
1 ойига

1

Фарғона вилоят “Иссиқлик манбаи” ИЧДК

Гкал

0,0182

0,056

0,230

2

“Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ

Гкал

0,0190

0,056

0,235

3

“Қувасой шаҳар “Иссиқлик энергия ишлаб чиқариш ва сервис” ДУК

Гкал

0,0191

0,057

0,237

4

Қўқон шаҳар “Иссиқлик манбаи” ДИЧК

Гкал

0,0204

0,055

0,206

5

“Қўқонэнергомарказ” МЧЖ

Гкал

0,0182

0,0555

0,2012

6

“Қўқониссиқликэнерго” МЧЖ

Гкал

0,0192

0,0555

0,206

Вернуться в «Вилоят аҳолисига иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»

Кто сейчас на форуме

Количество пользователей, которые сейчас просматривают этот форум: нет зарегистрированных пользователей и 1 гость